Бугун Европа кучлик бешлик чемпионатларининг учтасида янги мавсум бошланади

Спорт 1566
image

Бугун, 13 август куни Европа кучли бешлик чемпионатларининг учтаси: Англия Премьер-лигаси, Испания Ла Лигаси ҳамда Германия Бундеслигасига старт берилади. 

Англия Премьер-лигасининг очилиш ўйинида мусобақа дебютанти “Брентфорд” ҳамда “Арсенал” клублари ўзаро тўқнаш келишади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 23:55 да старт олади. Илк турда битта учрашув марказий мақомини олган, унда “Тоттенхэм” ҳамда “Манчестер Сити” тўқнаш келади. Учрашув 15 август куни соат 20:30 да бўлиб ўтади.

Испания Ла Лигасида очилиш ўйини “Валенсия” ҳамда “Хетафе” клублари ўртасида бўлиб ўтади. Бу учрашув ҳам 23:55 да старт олиши режалаштирилган. Илк турда бу чемпионатда ҳам битта ўйин марказий мақомида: ўтган мавсум ЕЧЛга йўлланма берувчи ўринлар учун курашган “Реал Сосьедад” Мессисиз қолган “Барселона” билан тўқнаш келади. Ўйин 15 август куни соат 23:00 да бўлиб ўтади.

Германия Бундеслигасида эса очилиш ўйини амалдаги чемпион, кетма-кет 9 йилдан бери “тахтдан тушмай келаётган” Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳамда “Боруссия Мёнхенгладбах” клублари ўртасида бўлиб ўтади. Учрашув соат 23:30 да старт олади. Марказий мақомида эса иккита учрашув бор: бири очилиш ўйини, иккинчиси эса “Боруссия Дортмунд” — “Айнтрахт Франкфурт” баҳсидир. Ўйин 14 август куни 21:30 да бўлиб ўтади.

Шу тариқа, кучли бешликнинг тўртта чемпионатида янги мавсум бошланади. Фақатгина А Серия ҳаммадан кечроқ старт олади. Маълумот учун, Италияда янги мавсум 21 августдан бошланади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 26
Рейтинг: 3.1
t
×