Бугун ўзбек тилини ўзбекдан ҳимоя қилишимиз керак – профессор Қозоқбой Йўлдошев

Интервью

1989 йил 21 октябрь куни Ўзбекистон ССР давлат тилининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича “Давлат тили тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Унга кўра, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. Шу кундан эътиборан Ўзбекистонда ҳар йили 21 октябрь тил байрами сифатида нишонлаб келинади.

Ўтган 32 йилни таҳлил қиладиган бўлсак, парламент томонидан ўзбек тили тўғрисида кўплаб қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. 2019 йилда ўзбек тилини давлат тили сифатида нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш мақсадида давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилди. 

Аммо, ўтган давр мобайнида ўзбек тили ривожланиш ўрнига, йўқолиб кетмаяптими? Бугун Ўзбекистонда давлат тили ҳисобланган ўзбек тили учинчи даражали тилга айланиб қолмадими, бу кетишда миллат ўзлигини йўқотиб қўймайдими? Шу каби саволларга жавоб олиш мақсадида QALAMPIR.UZ педагогика фанлари доктори, профессор Қозоқбой Йўлдошев билан суҳбатлашди.

Мазкур суҳбатда профессор Қозоқбой Йўлдошев қатор мавзуларга тўхталиб ўтди. Жумладан:

•  ўзбек тилининг бугунги мавқейи;
•  таълим тизимидаги хатоликлар;
•  ўз она тилини билмайдиган ёшларга чет тилини ўргатишга уриниш;
•  миллатнинг интеллектуал салоҳияти;
•  ўзбек тилининг йўқолиб кетиш эҳтимоли ҳақида сўз боради.

Педагогика фанлари доктори, профессор Қозоқбой Йўлдошев билан тўлиқ интервьюни юқоридаги видеоплеерда ёки QALAMPIR.UZ’нинг YouTube'даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

333

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг