Бугун Паралимпия ўйинлари очилиш маросими бўлиб ўтади

Спорт 994
image

Бугун, 24 август куни Япония пойтахти Токиода XVI Паралимпия ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Айни пайтда барча терма жамоалар ушбу парадга тайёргарлик кўрмоқда.

Маросим Тошкент вақти билан соат 16:00 да старт олади. Бу йилги Паралимпия ўйинларида бутун дунёдан ташриф буюрган 163 та делегация иштирок этмоқда. Қайд этиш жоиз, улар орасида ўз тарихида илк бор 48 спортчи билан 55 та йўлланмага сазовор бўлган Ўзбекистон делегацияси ҳам бор.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитасининг маълум қилишича, бугун бўлиб ўтадиган очилиш маросимида пара-енгил атлетикачилар Муҳаммад Рехсимов ҳамда Нурхон Қурбонова делегация байроқдори бўлишади.

Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 Паралимпия ўйинлари 5 сентябрга қадар давом этади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 16
Рейтинг: 3.3
t
×