Бу шунчаки бошланиши – Роналду ЕЧЛдаги мағлубият ҳақида гапирди

Спорт 8733
image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду кеча, 15 сентябрь куни Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-турида “Янг Бойз”га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг, ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу биз хоҳлаган натижа эмас эди, лекин энди бу учрашувни унитишимиз керак. Кейинги ўйинга эътибор қаратиш вақти келди!

Бу шунчаки бошланиши” деб ёзди Роналду Twitter’даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, ҳисоб 1:1 бўлиб турган вақтда “Манчестер Юнайтед” ўйиннинг 95+5-дақиқасида гол ўтказиб юборди ва натижада Швейцария клуби 3 очкога эга бўлди. Роналду учрашувда “манкунианлик”ларнинг ягона голига муаллифлик қилди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 526
Рейтинг: 2.9
t
×