Бу Россия учун жуда ҳалокатли – Трамп нефть нархига таъсир ўтказа олишини айтди

Олам

image
Дунёда глобал иқтисодий инқироз бошланди north_east

Дунёда глобал иқтисодий инқироз бошланди

Дунё нефть бозорида нархларнинг ўсиши бошланди. Бугун, 20 март куни Brent маркали нефть кечаги катта йўқотишлардан сўнг бироз ўнгланиб, бир баррели 30,97 долларга тенг бўлиб турибди. WTI маркали нефтнинг нархи бир баррелига 26,62 долларга тенг бўлиб турибди.

Нефть бозоридаги ўсиш АҚШ Президенти Дональд Трампнинг баёнотидан кейин бошланди. Трамп Америка “керак вақтда” нефть бозоридаги вазиятга аралашишини маълум қилди. У ҳозирча эса АҚШ паст нарх ва ўз нефть саноатининг ҳимояси ўртасидан манфаат топиб, ўзига хос “ўрталикни” қидираётганини маълум қилди.

“Бир томондан бизнинг истеъмолчиларга бу (нефть нархининг пасайиши) ёрдам беряпти. Бу ҳудди солиқларни пасайтиришга ўхшайди... Бироқ бошқа томондан ажойиб (нефть) саноатимизга зарар беряпти”, деган Трамп.

Трамп АҚШ нефть нархига таъсир ўтказа олишини, бу ҳолат Россия учун ҳалокатли эканини айтиб ўтган.

“Бизда вазиятга таъсир қилиш учун жиддий дастаклар бор. Биз ўрталикни топишга ҳаракат қиляпмиз. Бу Россия учун жуда ҳалокатли, чунки уларнинг бутун иқтисоди шунга (углеводородларга) асосланган. Ҳозир нефть учун ўн йилликдаги энг паст нархлар, шу сабабдан бу Россия учун хонавайрон қилувчи ҳолат. Бу Саудия Арабистони учун ҳам жуда ёмон. Аммо улар нарх ва қазиб олиш ҳажми бўйича курашяпти. Керак вақтда мен аралашаман”, деган Президент.

Эслатиб ўтамиз, дунёда нефть нархи Россия ва OPEC ўртасидаги нефть қазиб олиш бўйича келишув барбод бўлганидан кейин туша бошлади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

331

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг