Бу одам ақлдан озган бўлса керак – Порье Конор ҳақида гапирди

Спорт 4114
image

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони, америкалик спортчи Дастин Порье Конор Макгрегор ҳақида фикр билдирди. Унинг фикрича, ирландиялик жангчининг вақти-вақти билан унга қарши айтган ҳақоратли сўзлари Дастин учун унчалик аҳамиятга эга эмас.

“Бу мени қаттиқ безовта қилмайди – мен бунга аҳамият бермайман. Ўйлаб қарасам, хаёлимга “Бу одам ақлдан озган бўлса керак. Энди у машғулот қила олмайди, оёғи синган, уни даволамоқчи ва мен унинг қийналиши эвазига текинга яшаяпман”, деган фикр келади. Барчаси унинг аҳмоқлигида.

У жуда кўп гапиради, ортиқча гаплари менга доим ёқмаган. Бироқ бунга эътибор бермайман ва ўз ишимни қилавераман. У бир куни ўз хатосини англаб етса керак”, дейди Дастин.

Маълумот учун, аввалроқ Конор Порьени ҳақоратлаган ва унинг хотинини хиёнатда айблаган эди. 

Эслатиб ўтамиз, уларнинг ўртасидаги сўнгги жангда Конор оёғини нотўғри ҳаракатлантиргани боис уни синдириб олган, ғалаба эса Порьенинг номига ёзилганди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 120
Рейтинг: 2.9
t
×