“Бу менинг хатом, ишончингизни оқлай олмадик”. Абрамов яна узр сўради

Спорт 7074
image

Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган Саудия Арабистони ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг, Ўзбекистон бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

“Саудияни ғалаба ва кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Рақиб бугун бизга нисбатан кучлироқ эди. Биздан ғалаба кутган кўплаб мухлисларимиздан узр сўраймиз. Уларнинг ишончини оқлай олмадик.

Футболчиларни психологик тушкунлик ҳолатидан чиқара олмаганим менинг хатом. Бошидан нима учун бунчалик бўшашганимизни тушунтириб беришим қийин. Бу жуда қийин ҳолат эди.  Биз Саудиянинг қарши ҳужумда тез ҳаракат қилишини билардик. Шунга қараб қанотларни кучайтиргандик. Лекин олдинга ўтиб кетиб биринчи ва иккинчи голларни қабул қилиб олдик. Рақибларимиз жуда осонлик билан дарвозамизга йўл топа олди. Барчаси учун афсусдаман”, деди Вадим Абрамов.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати учун йўлланмага эга чиқиш имкониятидан расман маҳрум бўлди. Вадим Абрамов терма жамоамиз мураббийлари сафида 3-саралаш босқичидан ўта олмаган илк мураббий сифатида қайд этилиб, антирекорд ўрнатди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 321
Рейтинг: 2.9
t
×