Бу – хато. Эксперт Мирзиёевнинг қасамёди ҳақидаги ахборот биринчи Москвада янграгани тўғрисида

Жамият

Шавкат Мирзиёевнинг Президент лавозимига киришишига бағишланган инаугурация маросими қачон ва қаерда ўтиши тўғрисидаги ахборот дастлаб Россия оммавий ахборот воситаларида янгради. Орадан бир сутка ўтибгина ушбу маросим ҳақидаги маълумот Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайтида эълон қилинди. “Маъно” тадқиқот ташаббуслари маркази директори, сиёсатшунос Бахтиёр Эргашев ушбу ҳолат бўйича ўз фикрлари билан бўлишди.

“Бу – хато. Бу – жуда ҳам катта хато. Бундай жуда муҳим ахборот, бундай янгиликлар, албатта, олдин Ўзбекистонда, унинг ахборот воситаларида чиқиши керак. Кейин уларга асосланиб, бошқа давлатлар янгиликлар бериши мумкин. Мен буни тушунишим қийин”, дейди эксперт.

Сиёсий таҳлилчининг сўзларига кўра, бундай хатолардан воз кечиш керак. 

Фото: сиёсатшунос Бахтиёр Эргашев

“Бундай хатолардан воз кечиш керак. Бундай сиёсатни ўзгартириш керак. Олдин ўзимизникилар, Ўзбекистон ахборот воситалари, кейин бошқалар. Бу қонундек бўлиши керак. Давлат ташкилотларининг иши, уларнинг олиб бораётган сиёсати, ҳаммаси шу қонундан келиб чиқиши керак”, дейди Эргашев.  

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз лавозимига киришишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Маросимда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, дипломатик корпус вакиллари, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низомхўжаев очди. У 24 октябрь куни бўлиб ўтган Президент сайлови демократик тамойиллар асосида, фаол сиёсий рақобат муҳитида ўтганини таъкидлади. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев сайловчиларнинг 80,12 фоиз овози билан Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганини қайд этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

714

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг