Бу – Катанецнинг мағлубияти эмас – Диёр Имомхўжаев Ўзбекистоннинг енгилгани ҳақида

Спорт 3874
image

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев ўз Telegram каналида Ўзбекистон терма жамоасининг мағлубиятида Катанецнинг айби йўқлигини айтди. Унинг таъкидлашича, янги бош мураббий ҳали жамоани ўрганишда давом этмоқда.

“Миллий терма иштирокидаги ўйинни кўра олмадик (менимча кўпчилик қаердан кўришни билмай ҳам қолган). Айтишим мумкин бўлгани – бу ҳали Катанецнинг мағлубияти эмас. У бизни ўрганишда давом этяпти, ноябрда ҳам бу иши тугамаган бўлади. Январдан бошлаб у ҳар бир натижа учун бевосита жавобгар бўлиши мумкин. Шундан келиб чиқиб, мураббийни танқид қилиш тўғри бўлмайди”, дейди Диёр Имомхўжаев.

Маълумот учун, ушбу ўйин Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистоннинг 3-учрашуви эди. Илк баҳсда Швецияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган терма жамоа, 2-ўйинда Малайзияни йирик 5:1 ҳисобида мағлуб этди. Иорданияга қарши баҳс эса 0:3 ҳисобидаги мағлубият билан якунланди.

Катанецнинг Ўзбекистон терма жамоаси билан тузилган шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 129
Рейтинг: 2.9
t
×