“Брентфорд”га қарши баҳс олдидан “Ливерпуль”нинг 2 муҳим аъзоси сафдан чиқди

Спорт 1265
image

Англиянинг “Ливерпуль” клуби футболчилари Тиаго Алькантара ҳамда Наби Кейта “Брентфорд”га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Тиаго ўтган турдаги “Кристал Пелас”га қарши баҳсда болдиридан жароҳат олган. Шу сабабли, у айни дамда тикланишга муҳтож. 

Наби Кейтанинг ҳам оёғида муаммолари бор. У “Норвич”га қарши кубок ўйинида жароҳатланган ва баҳс якунига етмасиданоқ алмаштирилган. У айни дамда якка тартибда шуғулланмоқда, бироқ бугунги ўйинга қадар тиклана олмайди. Бундан ташқари, у ЕЧЛ гуруҳ босқичи 2-турида “Порту”га қарши ўйинда ҳам майдонга тушмаслиги мумкин. Клоппнинг сўзларига кўра, ҳар икки футболчи 2 ҳафта ичида сафга қайтади.

Эслатиб ўтамиз, кеча клубнинг икки муҳим аъзоси – Трент Александр-Арнольд ҳамда Роберто Фирмино жароҳатдан тикланиб, сафга қайтган эди. Бугун эса бошқа иккиси ўйнай олмайдиган бўлди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 14
Рейтинг: 3.1
t
×