Бразилияда коронавирус билан боғлиқ ҳайратланарли ҳолат аниқланди

Олам

image

Бразилияда бир вақтнинг ўзида коронавируснинг икки хил вариантини юқтириш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда "Reuters" хабар бермоқда.

Манбага кўра, бундай ажабланарли ҳолат ўтган йили ноябрь ойи охирларида икки кишида аниқланган. Уларнинг иккиси ҳам мамлакатнинг жанубий қисмида яшайди, иккала бемор ҳам тахминан 30 ёшда. 

Беморларда COVID-19 нинг енгил аломатлари бўлгани таъкидланган. 

Бир ҳолатда қуруқ йўтал, иккинчисида йўтал, томоқ ва бош оғриғи кузатилган, шифохонага ётқизиш зарурати бўлмаган. 

Коронавирус касаллигини юқтириш ҳолати бўйича Бразилия дунёда АҚШ ва Ҳиндистондан кейин учинчи ўринда туради. 

Пандемиянинг бутун даврида мамлакатнинг 9 миллиондан ортиқ аҳолиси коронавирус билан касалланган, касалликдан ўлганлар сони 200 мингдан ошган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бразилия

Баҳолаганлар

807

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг