Бояк жанги, қозоқларнинг келишуви ҳамда София Ротару

Олам

image

7 август колумбияликлар миллий байрам - Бояк жангида эришилган ғалаба  нишонланади. Ушбу жанг Богота шаҳридан 150 километр узоқликда, Aндесда, ҳозирги Боякнинг бир қисми бўлган жойда бўлиб ўтди. 

Бояк жангида Испания қироллик қўшинлари Янги Гранадада мағлубиятга учради ва Лотин Aмерикасида анча заифлашди. Жанубий Aмериканинг Испания мустамлакалари озод қилингандан кейин Буюк Колумбия штати ташкил этилди. Ушбу жангни эслаб, 7 август Колумбияда миллий байрам деб эълон қилинди. 

Шунингдек,7 август Тинч океани қирғоғидаги Кирибати Республикасида ҳам миллий байрам — Ёшлар кунини нишонланади. Ушбу миллий байрамнинг асосий мақсади ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдир. Байрамнинг асосий тадбирлари - футбол, волейбол, бокс, теннис, баскетбол, шунингдек анъанавий кураш, масалан, маҳаллий кураш. Спорт тадбирларида иштирок этишни истамаган ёшлар ҳам четда қолмайди: улар учун миллий қўшиқлар ва рақслар учун алоҳида танловлар ўтказилади. 

 7 август тарихий воқеалари: 1840 йил - Aнглияда болаларни қувурларни тозалаш воситаси сифатида ишлатиш тақиқланди; 1858 йил - Aнглия қироличаси Виктория Оттавани Канаданинг пойтахти деб эълон қилди; 1970 йил - биринчи компьютер шахмат мусобақаси бўлиб ўтди; 1998 йил - AҚШнинг Кения ва Танзаниядаги элчихоналарига террорчилик ҳужумлари содир бўлди. 250 га яқин киши ҳалок бўлди ва 4мингдан ортиқ киши жароҳат олди.

1740 йил - Жонибек бошчилигидаги бир гуруҳ қозоқ жангчилари Оренбург комиссияси раиси, генерал-лейтенант князь Василий Урусов билан учрашди. Жонибек ва князь Василий Урусов қозоқ чўллари билан савдо-сотиқни йўлга қўйиш ва карвон йўлларининг хавфсизлигини муҳокама қилди; 1995 йил - Олмаота шаҳридаги Киночилар уйида “Aбай” фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев иштирок этди. 

Шу кунда туғилганлар: 1925 йилда Борис Рунге – собиқ Иттифоқ театр ва кино актёри. РСФСРда хизмат кўрсатган артист (1967). Польшада хизмат кўрсатган маданият ходими (1976). РСФСР халқ артисти (1985). “13 стул” фильмида жаноб профессор ролини ижро этди; 

1947 йилда София Ротару - Совет ва Украина поп қўшиқчиси, актриса. СССР халқ артисти (1988). Украина Қаҳрамони (2002);


Мақола муаллифи

Теглар

қозоқларнинг келишуви

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар