Бош прокуратура Мўйноқдаги отишма юзасидан баёнот берди

Жамият

image

2019 йил 5 сентябрь куни соат 06:30 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ходимлари Т.Торениязов, Д.Каллибеков ва А.Калимбетовлар томонидан Мўйноқ туманидаги “Қазақдарья” овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Акпеткей” кўллар тизимида ўтказилган рейд вақтида, давлат рақами бўлмаган “УАЗ” русумли автомашинада бўлган ноқонуний ов билан шуғулланиб келган 5 нафар фуқаролар инспекторларнинг қонуний талабига бўйсинмасдан, воқеа жойидан қочиб кетишни кўзлаб, қўмита ходимлари бошқарувидаги давлат рақами 95 Y 469 GA бўлган автомашина балонига ўқ отар ов милтиғи билан ўқ узиб, воқеа жойидан яширинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Мўйноқ туман прокуратураси томонидан 2019 йил 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ноқонуний ов билан шуғулланиб келган фуқароларнинг шахси аниқланиб, улардан 3 нафари ушланган.

Шунингдек, тезкор ходимлар томонидан қолган 2 нафар фуқаро қидирилмоқда. Ноқонуний ов билан шуғулланиб келган фуқаролар бошқарувидаги “УАЗ” русумли автомашинанинг давлат рақами 80 С 401 ЕА экани аниқланган.

Аввалроқ, Мўйноқ тумани ҳудудида браконьерлар Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инспекторларига ҳужум қилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

прокуратура Мўйноқ

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг