“Боруссия” юлдузи Эрлинг Холанд келаси йили АПЛга йўл олмоқчи

Спорт 1729
image

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг карьерасидаги кейинги чемпионат қаер бўлиши деярли маълум.

Британиянинг “Sky Sports” нашри хабарига кўра, норвегиялик форвард фаолиятини кейинги ёзда Англия Премьер-лигасида давом эттириш ниятида. У “Челси” ҳамда “Манчестер Сити” клубларидан бирида тўп суришни хоҳламоқда.

“Асаларилар” раҳбарияти Холанднинг танловини қўллаб-қувватлашга тайёр, чунки у ўзининг асосий ҳужумчисини ички чемпионатдаги асосий рақиби “Бавария”га қўйиб юбормоқчи эмас.

Маълум бўлишича, Дортмунд клуби келаси ёзда Эрлингни сотади. Холанднинг товон пули шартномада 75 миллион евро этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Холанд Бундеслига янги мавсумининг 1-турида “Айнтрахт”га қарши учрашувида иккита гол урди ҳамда учта голли узатма амалга оширди. Бу билан у жамоасининг ўйиндаги барча голида иштирок этди. Якунда эса “Боруссия” 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 17
Рейтинг: 3.2
t
×