Боливияда автобус жарликка қулаши оқибатида 31 киши ҳалок бўлди
Олам
−
13 Июль 2021
2927Кеча, 12 июль куни тонгда Боливия жанубидаги тоғли ҳудудда йўловчи ташувчи автобус жарликка қулаб тушди. Бу ҳақда “Unitel” телеканали хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, Сукре шаҳрига кетаётган автобус, ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги туфайли 150 метр баландликдан жарликка қулаган. Бунинг оқибатида, 31 киши ҳалок бўлган, 10 киши жиддий жароҳат олган. Икки нафар инсоннинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.
Таъкидланишича, воқеа жойида қутқарув ишлари ҳамон давом этмоқда. Маҳаллий ҳокимият ҳозиргача ҳалок бўлганлар ва ярадорларнинг рўйхатини тўлиқ тақдим этмаган. Чунки, автобуслар ушбу йўналишда йўловчилар рўйхатисиз ҳаракат қилади.
Сардор Али Нурматов
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023