Бокс. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатини 17 та медаль билан якунлади

Спорт 7690
image

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди.

Ўтган галги мусобақада ўзбекистонлик боксчилар 9 та олтин медаль қўлга киритиб, чемпионатни умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашган эди. Ушбу муваффақиятли юришни Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси вакиллари давом эттиришди.

Кеча, 30 август куни финал беллашувлари якунига кўра, спортчилар 8 та олтин медаль қўлга киритишди. Шунингдек, Ўзбекистон вакиллари 3 та кумуш ва 6 та бронза медалларига ҳам сазовор бўлишган.

Қайд этиш керакки, олтин медалларнинг 5 тасини қиз бола боксчилар қўлга киритган.

Терма жамоа сафида қуйидаги боксчилар совриндор бўлишди:

Олтин:

-71 кг: Аълохон Абдуллаев
-92 кг: Нусратбек Тоҳиров
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров

Кумуш:

-51 кг: Аҳмаджон Қўзибоев
-67 кг: Самандар Солижонов
-86 кг: Диёрбек Ўролов

Бронза:

-48 кг: Муҳаммадқодир Мамиржонов.

Қизлар сафида эса совриндорлар қуйидагича кўриниш олди:

Олтин:

-48 кг: Фарзона Фозилова
-50 кг: Сабина Бобоқулова
-52 кг: Феруза Казакова
-57 кг: Нигина Ўктамова
-70 кг: Азиза Зокирова

Бронза:

-54 кг: Мухлиса Хушвақтова  
-60 кг: Рухшона Ўктамова
-63 кг: Моҳира Аҳмедова
-81 кг: Сабоҳат Ҳусанова
+81 кг: Ҳадичабону Эргашева.

Маълумот учун, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 1 сентябрь куни соат 16:40 да Ўзбекистонга қайтиб келади. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олиниши режалаштирилган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 291
Рейтинг: 3.1
t
×