Бокс: Миразизбек Мирзаҳалиловни “мағлуб этган” ирландиялик боксчи Олимпиадани тарк этди

Спорт

image

Кеча, 31 июль куни бокс бўйича -57 кг вазн тоифасида Олимпия ўйинларида қатнашаётган ирландиялик Энтони Уолкер чорак финалда америкалик Дак Раганга қарши рингга кўтарилди ва 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Уолкер аввалги босқичда ўзбекистонлик Миразиз Мирзаҳалиловни ҳакамларнинг шубҳали қарори эвазига мағлубиятга учратганди.

Шундан сўнг, Ирландия Олимпия қўмитаси Instagram саҳифасида Эрик Уолкернинг Миразизбек Мирзаҳалилов устидан ғалаба қозонгани ҳақида пост жойланган ва изоҳлар ёзиш қисми ёпиб қўйилганди.

Боксчининг ўзи эса: “Менинг кучимга шубҳа қилсангиз, Олимпия ўйинларининг чорак финалида амалдаги жаҳон чемпионини мағлуб этинг!” дея айтиб ўтганди.

Маълумот ўрнида, -57 кг вазн тоифасида Осиё ва Жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзаҳалилов Токио Олимпиадасининг илк даврасида  Европа чемпиони ҳисобланган ирландиялик Энтони Уолкерга қарши рингга кўтарилиб, ҳакамларнинг қарорига кўра имкониятни бой берганди. 

Мирзаҳалилов баҳс давомида катта устунликка эришганига қарамай, дастлабки икки раунд Уолкер фойдасига “ҳал қилинган”, жангни эса фақатгина нокаут эвазига қутқариб қолиш мумкин бўлиб қолганди. Табиийки, сўнгги раунд фақатгина расмиятчиликка айланиб қолган ва Ўзбекистон делегацияси потенциал олтин медалдан маҳрум бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бокс Токио-2020 Миразизбек Мирзаҳалилов Энтони Уолкер

Баҳолаганлар

333

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг