Боғот туманига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Бугун, 17 декабрь куни Халқ депутатлари Боғот тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Шавкат Қурамбоевич Яхшибоев Боғот туман ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Бугунгача Шавкат Яхшибоев Хоразм вилояти ҳокимлиги Маданият ва аҳоли дам олиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтга қадар Ойбек Холбоев Боғот тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди. У 2019 йил сентябрь ойида туманда фуқаролар пахта теримига мажбуран жалб этилгани туфайли жаримага тортилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг