Бобоновдан реванш: амалдаги жаҳон чемпиони мағлуб этилди

Спорт 2769
image

Бугун, 28 июль куни XXXII ёзги Олимпия ўйинларининг дзюдо мусобақаларида -90 кг вазн тоифасида ўтиш баҳси якунига етди. Унда ўзбекистонлик Давлат Бобонов грузин миллатига мансуб, бироқ Испания терма жамоаси шарафини ҳимоя қилувчи амалдаги жаҳон чемпиони Николоз Шеразадишвилини катта қийинчилик билан, “Golden score” мағлубиятга учратди. Шу тариқа, у бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолди.

Энди Бобонов бронза медали учун туркиялик Михаил Зганк ҳамда Германия терма жамоаси аъзоси Эдуард Триппел ўртасидаги баҳсда ютқазган спортчи билан беллашади.

Таъкидлаш керак, сўнгги Жаҳон чемпионати финалида айнан Шеразадишвили Давлат Бобоновни мағлуб этган ва олтин медалга сазовор бўлган эди. Демак, Бобонов бу сафар реванш олишга муваффақ бўлди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 75
Рейтинг: 2.9
t
×