Боатенг 5 йилга қамалиши мумкин

Спорт 3020
image

Франциянинг “Лион” клуби янги футболчиси Жером Боатенг жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда Франциянинг “France 24” телеканали хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, бугун,  9 сентябрь куни 33 ёшли германиялик футболчи Мюнхен шаҳрида судда қатнашади. Хабарда айтилишича, 2018 йилда Боатенг икки нафар фарзанди бўла туриб, хотини билан ажрашган ва ўша куни аёлга қўл кўтарган. Аёлнинг сўзларига кўра, Боатенг унга қўполлик қилган ва кўпчиликнинг олдида қўл кўтарган. 

Таъкидлаш жоизки, ушбу суд жараёни ўтган йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтиши керак эди, аммо гувоҳлардан бири коронавирусга чалингани сабабли суд номаълум муддатга қолдирилган ва бу иш энди қайта очилган.

Германия қонунчилигига кўра, бундай иш учун максимал 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Боатенг 2011-21 йиллар давомида “Бавария” сафида тўп сурган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 90
Рейтинг: 2.9
t
×