БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси Россияда эркинлик сўроқ остида қолаётганидан хавотирда

Олам

image
0:00
0:00
download

Россиянинг Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги пактга риоя қилиш ҳақидаги даврий ҳисоботини кўриб чиққан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси Россия ҳукуматини одамлар ҳаётини, шу жумладан қуролли можаро ҳолатларида ҳимоя қилиш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга чақирди. Қўмита аъзолари, шунингдек, Россия ичида мухолифат таъқиб қилинаётгани ҳақидаги хабарлардан чуқур хавотирда эканликларини билдирдилар. 

Россия ҳисоботини кўриб чиқиш чоғида қўмита аъзолари Украинада давом этаётган можародан ўзларининг чуқур хавотирларини билдирдилар, бу эса, ҳисоботга кўра, кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига ва Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги пакт қоидаларининг кўплаб бошқа бузилишига олиб келган. Қўмита аъзолари Россияни бу хабарларни текширишга, айбдорларни жазолашга ва жабрланганларга товон пули тўлашга чақирди. 

Қўмита, шунингдек, мухолифат сиёсатчилари, журналистлар, ҳуқуқшунослар ва ҳуқуқ ҳимоячиларига нисбатан таъқиб ва зўравонлик ҳолатлари сони ортиб бораётганидан чуқур хавотир билдирган. Улар, шунингдек, Россия конструктив мулоқотда иштирок этишдан бош тортганидан норозиликларини билдиришди ва бундай мунозараларда иштирок этиш Пакт ижросини даврий кўриб чиқишнинг муҳим таркибий қисми эканлигини эслатишди. 

Қолаверса, Қўмита Қирғизистон ҳукумати томонидан ҳуқуқ ҳимоячилари, адвокатлар, сиёсатчилар,  журналистлар ва бошқаларга ҳокимиятдан фарқли фикрлар билдиргани учун босим ўтказилаётгани ҳақидаги хабарлардан ҳам хавотирда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг