БМТ “Толибон”га муҳим ваъдасини эслатиб қўйди

Олам

image

Бирлашган миллатлар ташкилотининг Афғонистонга кўмак миссияси (UNAMA) "Толибон"ни ҳар бир афғоннинг ҳуқуқларини қўллаб-қувватлашга чақирди. Бу ҳақда ташкилот сайтида маълум қилинган.

Унга кўра, бугун Халқаро инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан БМТнинг Афғонистонга кўмак миссияси Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг ва унинг Афғонистон учун ҳақиқий аҳамияти ҳақида сўз юритган.

"Тенглик ва камситмаслик тамойиллари барча учун баробардир. Биз "Толибон"ни бу тамойилларни Афғонистондаги кундалик ҳаётга татбиқ қилишга чақирамиз. Шунингдек, ҳозиргача "Толибон" барча афғонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажармаган. Хусусан, аёллар ва қизларнинг  2021 йил 15 августдан буён таълим олиш, ишлаш, эркин ҳаракатланиш ва бошқа ҳуқуқлари поймол бўлаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз", дея таъкидлаган БМТ бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили Дебора Лаёнс.

Аввалроқ, БМТ "Толибон'' ни жиддий огоҳлантириб, ҳаракат назорати остида бўлган ҳудудларда инсон ҳуқуқлари бузилиши ва ундан ҳам ёмони ваҳшийликлар содир бўлса, толиблар халқаро ҳамжамиятнинг тўлақонли шериги сифатида кўрилмаслиги айтганди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

204

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг