БМТ Мьянмада фуқаролар уруши бошланиши хавфидан огоҳлантирди 

Олам

image

Мьянмадаги вазият мисли кўрилмаган даражада фуқаролар урушига айланиб кетиши мумкин. Бу ҳақда БМТ Бош котибининг Мьянма бўйича махсус вакили Кристин Шранер Бургенер маълум қилган.  

Унинг сўзларига кўра, давлатнинг Шарқ ва Ғарбидаги этник қуролли ташкилотлар ҳарбийларнинг шафқатсизлигига тобора кўпроқ қарши чиқмоқда. 

"Ҳарбийларнинг шафқатсизлиги мисли кўрилмаган даражада фуқаролар уруши эҳтимолини оширмоқда", деган Бургенер. 

Бургенернинг айтишича, Мьянмадаги давлат тўнтариши натижасида 5 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. 

Аввалроқ, Мьянмада ҳарбийлар ҳокимиятни қўлга олганидан бери намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувда 320 киши ҳалок бўлгани, қурбонларнинг ҳақиқий сони эса бундан ҳам кўп бўлиши мумкинлиги айтилганди.  

Эслатиб ўтамиз, Мьянмада февраль ойининг бошларида ҳарбий тўнтариш юз берди. Шундан сўнг мамлакат Қуролли кучлари Бош қўмондони Мин Аун Хлайн қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятларини ўз қўлига жамлади. Вице-президент Мьинт Шве Президент вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.  

Ҳарбийлар бир йилга фавқулодда ҳолат эълон қилди ва Мьянма давлат маслаҳатчиси Аун Сан Су Чжи, Президент Вин Мьина ва бошқа юқори лавозим амалдорларни сайловларни сохталаштиришда айблаб ҳибсга олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мьянма

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг