БМТ глобал озиқ-овқат инқирози хавфидан огоҳлантирди 

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) дунёдаги озиқ-овқат инқирози хавфидан огоҳлантирди. Бу ҳақда ташкилотнинг тегишли ҳисоботига асосланиб хабар берилган. 

Ҳужжатда айтилишича, 30-50 йил аввалги шунга ўхшаш маълумотлар билан таққослаганда, йилига ўртача табиий офатлар сони уч баравар кўпайган. 

Ташкилотнинг аниқлик киритишича, бундай офатларга об-ҳаво ҳодисалари, ўрмон ёнғинлари ёки зараркунандалар томонидан зарарланишлар киради. 

Улар зарарнинг қарийб 63 фоизи қишлоқ хўжалигига тегишли эканини таъкидлаган. 

БМТ коронавирус пандемияси глобал озиқ-овқат тизимига салбий таъсир кўрсатиб, инқироз хавфини оширганини қўшимча қилган. 

Шу билан бирга, Иқтисодиёт Олий мактаби бизнесни ўрганиш марказининг директори Георгий Остапкович FAO ҳисоботининг мазмунини шубҳа остига қўйган. 

Унинг фикрича, ташкилот бундай баёнотларни тез-тез бериш орқали "ривожланган мамлакатлардан қашшоқ мамлакатлар учун пул ундирмоқчи".


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ очлик дунё

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг