БМТ глобал ҳарбий харажатлар миқдорини маълум қилди

Олам

image
0:00
0:00
download

2020 йилда глобал ҳарбий харажатлар қарийб 2 триллион долларга етди. Бу ҳақда БМТ бош котибининг ўринбосари ва қуролсизланиш масалалари бўйича олий вакили Изуми Накамитсу ташкилот Бош ассамблеясининг биринчи қўмита йиғилишида маълум қилди.

“2020 йилда глобал ҳарбий харажатлар қарийб 2 триллион долларга етди”, дейди Накамитсу.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг апрель ойида Стокгольм Халқаро тинчлик тадқиқотлари институти тақдим этган маълумотларга кўра, 2020 йилдаги жами ҳарбий харажатларнинг 62 фоизи 5 та давлат ҳиссасига тўғри келган: АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Россия ва Буюк Британия.

•  АҚШ – 778 млрд доллар;
•  ХХР – 252 млрд доллар;
•  Ҳиндистон – 72,9 млрд доллар;
•  Россия – 61,7 млрд доллар;
•  Буюк Британия – 59,2 млрд доллар.

Хитойнинг ҳарбий харажатлари сўнгги 26 йилдан бери муттасил ошиб бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг