БМТ дунёда 10 ҳафтага етарли буғдой қолганидан огоҳлантирди

Олам

image

Санкциялар ҳамда Украинадаги уруш сабабли дунёдаги буғдой захиралари атиги 10 ҳафтага етарли қолди. Бу ҳақда “Gro Intelligence” бош директори Сара Манкер Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида маълум қилган.

Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича экспертнинг таъкидлашича, дунёда жорий йилгача озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ қониқарсиз вазият ривожланган, бироқ Украинадаги можаро аҳволни янада оғирлаштирган.

“Ҳарбий ҳаракатларнинг авж олиши озиқ-овқат хавфсизлигини инқирозига олиб келмади, лекин у узоқ вақтдан бери ёнаётган оловга ёқилғи қуйди”, дейди Менкер.

Унинг фикрича, агар можаро яқин орада тугаса ҳам, жаҳон озиқ-овқат бозоридаги вазият ўз-ўзидан яхшиланмайди – бу кўплаб мамлакатларнинг келишилган ҳаракатларини талаб қилади.

“Агрессив глобал ҳаракатларсиз, биз фавқулодда инсоний азоб-уқубатлар ва иқтисодий зарар хавфи остида қоламиз”, дейди эксперт ва ҳозирги глобал буғдой захиралари фақат кейинги 10 ҳафтага етишини таъкидлаган.

Манкерга кўра, озиқ-овқат инқирозининг чуқурлашишига таъсир қилувчи асосий муаммолар Украина ва Россиядан маҳсулотлар етказиб беришнинг қисқариши, ўғитлар этишмаслиги, иқлим ўзгариши ва логистика билан боғлиқ муаммолардир. 

Унинг фикрича, бу омилларнинг бир вақтнинг ўзида таъсири бир неча йиллар давомида жаҳон озиқ-овқат таъминотига салбий таъсир кўрсатадиган мисли кўрилмаган муаммоларни келтириб чиқаради.

Ўз навбатида, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг озиқ-овқат бўйича раҳбари Дэвид Бисли Хавфсизлик Кенгашини 43 мамлакатда 49 миллион одам аллақачон очлик ёқасида эканлиги ҳақида огоҳлантирган.

“Биз ҳозирда - Шри-Ланка, Индонезия, Покистон, Перуда тартибсизликлар ва норозилик намойишларини кўряпмиз. Биз аллақачон Буркина-Фасо, Мали ва Чадда беқарорлаштирувчи динамикани гувоҳи бўлдик. Булар фақат келажакдаги воқеаларнинг белгиларидир”, дейди у.

Шу муносабат билан у дунё етакчиларини “бозорларни барқарорликка олиб келиш учун” барча имкониятларни ишга солишга чақирган, чунки вазият янада ёмонлашмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

299

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг