Блинкен Ўзбекистон раҳбариятига мактуб йўллади

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Энтони Блинкен Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан мамлакат раҳбариятига табрик мактубини йўллади. 

“Америка Қўшма Штатлари номидан 1 сентябрь куни мустақиллик, суверенитет, ва минтақавий яхлитликнинг 31 йиллигини нишонлаётган Ўзбекистон халқини муборакбод этаман”, деб бошланади Давлат котибининг мактуби.

У Ўзбекистонни қимматли ҳамкор, деб атаб, Марказий Осиёнинг стратегик автоном мақомини таъминлашда, шунингдек C5+1 дипломатик платформасида муҳим роль ўйнашини урғулаган. 

“Қўшма Штатлар Ўзбекистоннинг ислоҳотлар режасини қўллаб-қувватлайди ҳамда инсон ҳуқуқлари, шунингдек асосий шахсий эркинликларни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш йўлидаги унинг иродасини юқори баҳолайди. 

Биз Ўзбекистоннинг Метан эмиссиясини камайтириш бўйича глобал мажбурият тўғрисидаги ташаббусни маъқулловчи қарорини ниҳоятда олқишлаймиз ва унинг экологик тоза энергияга ўтишини қўллаб-қувватлашга умид билдирамиз”, дейди Блинкен.

АҚШ ташқи дипломатияси етакчисига кўра, Вашингтон COVID-19 га қарши курашда Тошкент билан яқин ҳамкорлик қилаётганидан ва яқинда COVAX дастури доирасида Ўзбекистонга икки миллион дозада вакцина юборганидан мамнун. 

“Ушбу қадрли кунда, мен чин дилдан яна бир бор Қўшма штатларнинг Ўзбекистон билан дўстлигини таъкидлашни истайман ва унинг халқига келаси фаровон бўлишини тилаб қоламан”, деб мактубини якунлаган АҚШ Давлат департаменти раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

Энтони Блинкен

Баҳолаганлар

359

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг