“Black lives matter” — Премьер-лигада ирқчилик борасида кескин қарорлар қабул қилинди

Спорт 3082
image

Эндиликда Премьер-лигада ирқчилик ва камситиш ҳолатлари қайд этгани учун ҳар қандай инсоннинг чемпионат барча ўйинларида қатнашиши умрбод тақиқланади. Бу ҳақда Премьер-лига расмий сайти маълумот бермоқда.

Унга кўра, Премьер-лига регламентининг ирқчилик-расизм бўлимига янги чоралар ва қарорлар киритилган. Англия клубларининг барчаси бу қарор туфайли мухлисларни стадионга киргизмаслик борасидаги қарорга рози бўлишган. Яъни, бундан буён, ҳар қандай ўйин иштирокчисига нисбатан шахсан ёки ижтимоий тармоқларда қўпол муомалада бўлган исталган кишига нафақат ўзи қўллаб-қувватлаган жамоа стадионида, балки Премьер-лиганинг барча ўйинларига кириш учун тақиқ қўйилади.

Қайд этилишича, бу каби ҳолатларнинг барчаси эндиликда полиция билан биргаликда кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, энди Премьер-лига стюардлари мухлисларнинг камситувчи хатти-ҳаракатларини аниқлаш ва уларга жавоб беришга ўргатилади ва бу ишга улар масъул бўлишади. Агар бирор футболчи ёки мураббийлар штаби аъзоси қайсидир мухлиснинг ирқчилик қилганини сезса ва шу юзасидан полицияга арз қилсаю, стюардлар уларни аниқлаб беролмаса, уларга нисбатан ҳам жиддий чоралар кўрилиши айтилган.

Бу қарорни оммалаштириш ва амалга татбиқ қилиш учун Лиганинг барча ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида бу борада ишланади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 53
Рейтинг: 3
t
×