“Биз ўлишни хоҳламаймиз”. Аргентинада қўзғалон рўй берди

Олам

image

Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес қамоқхонасида коронавирус туфайли исён кўтарилиб, тўққиз соатдан кўпроқ давом этди. Бу ҳақда вақт “Infobae” портали хабар бермоқда.

Кеча, 24 апрель куни  эрталаб бир неча ўнлаб маҳбусл Вилья Девото ҳудудидаги қамоқхонанинг томига чиқишади ва “Биз ўлишни хоҳламаймиз”, деб ёзилган плакатларни осиб, матрасларга ўт қўйишади. Маҳбуслар коронавирус сабабли уларни озод қилишни ёки уй қамоғида сақлашни талаб қилиб норозилик намойиши ўтказди.

Исён натижасида пенитенциар тизимнинг 11 нафар ходими жабрланган, улар енгил куйишган.

Тўққиз соатдан сўнг, маҳбуслар ва расмийлар музокара йўлини танлашган, қамоқдагиларнинг саломатлигига жиддий эътибор қаратиладиган бўлди.

Аргентинада 3435 одамда коронавирус аниқланган, 976 киши соғайган, 167 киши вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

465

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг