Биз учинчи жаҳон урушини бошламоқчи эмасмиз – Байден

Олам

image
0:00
0:00
download

Америка Қўшма Штатлари маъмурияти Украина расмийларининг барча сўровларини бажармаяпти ва Украина узра учиш тақиқланган ҳудуд яратишдан, шунингдек, HIMARS ялпи ракета тизимларини узоқ масофали ракеталар билан таъминлашдан бош тортди. АҚШ учинчи жаҳон урушини бошламоқчи эмас. Бу ҳақда кеча, 9 ноябрь куни куни АҚШ Президенти Жо Байден Оқ уйда журналистлар саволларига жавоб айтиб ўтди. 

Ундан АҚШ Украинага доимий асосда ёрдам беришда давом этадими, деган савол сўралди.

“Бу менинг тахминларим. Айтганча, биз Украинага карт-бланш (Чексиз ваколатлар, тўлиқ ҳаракат эркинлиги) бермадик. Биз Украина учун кўп иш қилганимиз йўқ. Биз учинчи жаҳон урушини бошламоқчи эмасмиз, Россия самолётларини уриб туширмоқчи эмасмиз, тўғридан-тўғри жангга киришмоқчи эмасмиз”, деб жавоб берди давлат раҳбари. 

Шунингдек, у Вашингтон Киевга HIMARS ялпи ракета тизимини учиш масофаси 965 кмдан ошадиган ракеталар билан таъминлаш ниятида эмаслигини таъкидлади. 

“Мен улар Россия ҳудудини бомбардимон қилишни бошлашларини хоҳламайман”, деб қўшимча қилди Байден. 

Президент Украина ўзини ҳимоя қилиши учун воситалар билан таъминланишини айтди. 

“Биз уларга [Украинага] ўзларини ҳимоя қилишлари учун барча оқилона воситаларни берамизми? Ҳа. Биз улар ўзларини ҳимоя қила олишларига ишонч ҳосил қилишни хоҳлаймиз. Жуда кўп нарса хавф остида”, дейди Президент. 

У республикачилар АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси устидан назоратни қўлга киритган тақдирда, Украинани қурол-яроғ билан таъминлаш учун маблағ ажратишдан бош тортишига шубҳа билдирди. 

Ҳудудий имтиёзлар ҳақида

Байденнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар эҳтимолий ҳудудий имтиёзлар масаласини Украинанинг ўзи ҳал қилиши керак, деб ҳисоблайди ва Вашингтон буни Киевдан талаб қилмоқчи эмаслигидан огоҳлантирди. 

“Биз [Украиналикларга] нима қилиш кераклигини айтмоқчи эмасмиз.Улар [Украина] қишда нима қилишларини, муроса қилиш ёки қилмасликни ҳал қилмоқчи. Улар нима қилишларини билмайман”, дейди Оқ уй эгаси. 

Херсон вилоятидаги рус қўшинлари тез орада олиб чиқилади ва Днепрнинг чап қирғоғида мудофаа позицияларини эгаллайди. Бундай буйруқ кеча, 9 ноябрь куни Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари Сергей Шойгу томонидан махсус ҳарбий операция зонасидаги қўшма гуруҳ қўмондони Сергей Суровикин таклифига кўра берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жо Байден Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг