Биз сизларга ишониб, баландпарвоз гаплар гапириб юрибмиз – Президент маҳалла раисини танқид қилди

Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти акс этган “Махсус ракурс” кўрсатувининг навбатдаги сонида Президентнинг Наманган вилоятига ташрифи ҳам ўрин олди. Ташрифнинг иккинчи кунида Президент кортежи ўз йўналишини кутилмаганда ўзгартириб, шаҳардаги “Бунёдкор” маҳалласига кириб борди.

Шавкат Мирзиёев маҳалла фуқаролар йиғини биносига кириб борар экан, у ерда йиғилиб қолган ахлат уюми ва деярли ташландиқ ҳолатга келиб қолган бинога кўзи тушди. Сўнгра, Президент сектор раҳбари, шаҳар ҳокими ва маҳалла раисини кескин танқид қилди.

“Бу қандай яшаш? Мўмин-мусулмон одамсизлар-ку, бу ерга дарахтлар экиб, йиғиштириб қўйса бўлади-ку. Аввал дарахт эктир. Одамлар келиб маънавият, маърифат олиши керак. Сен қандай ислоҳотчи бўла оласан? Мен сизларга катта-катта режалар қўйяпман. Маҳалла ислоҳотчимиш... Қанақа ислоҳотчи? Менинг ишончимни оқлаб нима қиласан? Халқнинг ишончини оқлаш керак. Сен менинг вакилимсан. Сенга қараб, одамлар менга баҳо беради. Меҳмонлар келса, “мана, Ўзбекистоннинг юзи”, дейди. Биз сизларга ишониб, баландпарвоз гаплар гапириб юрибмиз”, дейди Президент маҳалла раисига.

Шундан сўнг, Шавкат Мирзиёев аҳвол билан яқиндан танишиш мақсадида маҳалла оралаб, пиёда кетди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг