Биз буни Мессисиз уддаладик, бу муҳим — Куман

Спорт 2665
image

Испаниянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Рональд Куман Ла Лиганинг 1-тури доирасидаги “Реал Сосьедад”га қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг учрашув ҳамда чемпионат борасида ўз фикрларини билдирди.

“Испания чемпионатини доим ғалаба билан бошлаш муҳим. Ижобий кўриниш яратиш бизга жуда муҳим эди. Бу Лео Мессисиз илк ўйин эди ва биз усиз ғалаба қозона олдик. Оддий бўлсада, муҳим ишни уддаладик.

Дастлабки ярим соат фантастик даражада бўлди. Ўйинчилар майдонда тўп билан ва тўпсиз яхши ҳаракат қилишди. Ўйин давомида ўтказиб юборилган голлардан сўнг тез ўзимизга кела олдик. Рақибнинг ўйини учун фақатгина қарсак чалиш керак. Бизда ҳимояга қайтиш билан боғлиқ кичик камчиликлар мавжуд, ўйлаймизки мавсум давомида бу хатоларни тўғирлаб кетамиз”, дейди Куман.

Эслатиб ўтамиз, учрашув каталонияликларнинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган, Мартин Брейтуэйт 2 та гол ва битта ассист амалга ошириб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 54
Рейтинг: 3.1
t
×