Бишкекнинг собиқ мэри ҳибсга олинди

Олам

image

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрининг собиқ мэри Aзиз Суракматов ҳибсга олинди. Бу ҳақда “24.kg” ахборот агентлиги манбалари хабар бермоқда.

Aниқлик киритилишича, собиқ шаҳар ҳокими ноқонуний бойлик орттиришда гумон қилиниб, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Aзиз Суракматов Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Бишкекдаги бош бошқармасига кеча, 26 май куни соат 16:00 да олиб келинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қирғизистонлик фаол Мелис Аспеков Қирғизистоннинг амалдаги Президенти Садир Жапаров сайлов кампанияси учун Сооронбай ва Асилбек Жапаровлардан 10 миллион доллар олганини иддао қилганди.

Кейинчалик, Қирғизистоннинг собиқ Президенти Сооронбай Жээнбеков қамоқдаги фаол Мелис Аспековни туҳмат қилишда айблаб, судга бермоқчилигини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Бишкек

Баҳолаганлар

150

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг