Биринчи хонимлар учрашувида Президентнинг қизлари ҳам қатнашди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон ва Жанубий Кореянинг биринчи хонимлари Зироат Мирзиёева ва Ким Чжон Сук 19 апрель куни қатор ижтимоий ва маданий муассасалар билан танишганлари ҳақида хабар берган эдик. Биринчи хонимларнинг учрашувларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қизлари – Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева ва Мактабгача таълим вазирлиги Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева қатнашган. 

Корея Республикаси Президентининг рафиқаси Ким Чжон Сук Ўзбекистон Республикаси Президентининг рафиқаси Зироат Мирзиёева ҳамроҳлигида Тошкентдаги Яккасарой тумани 369-сон мактабгача таълим муассасасига ташриф буюрган. Мазкур МТМ фаолияти билан уларни Шаҳноза Шавкатовна Мирзиёева таништирган. 

6 Дошкольное образование (1).JPG

Зироат Мирзиёева ва Ким Чжон Сукнинг кейинги манзили Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси бўлган. Уларга бу ерда Президент Мирзиёевнинг тўнғич қизи  Саида Мирзиёева ҳамроҳлик қилган. Улар халқ амалий санъати кўргазмасини кўздан кечиришган. 

3Галерея_изобразительного_искусства.JPG

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг ўтган йил апрель ойида Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи давомида ҳам биринчи хонимлар Зироат Мирзиёева ва Эмина Эрдўғаннинг учрашувида қатнашган эди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

147

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг