Бир ой аввал тўшакка михланган Жириновскийнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 

Олам

image

Россия Либерал-демократик партияси раиси Владимир Жириновскийнинг аҳволи яхшиланди. У янгиликлар билан танишиб, ҳужжатлар билан ишлаяпти. Бу ҳақда РИА Новости маълум қилди.

“Владимир Жириновскийнинг аҳволи яхшиланди. У аллақачон биринчи кўрсатмаларни беришни бошлаган. Партия раиси янгиликлар ва ёрдамчилари томонидан унга топширилган ҳужжатларни ўрганмоқда”, дейилади хабарда.

Владимир Жириновский жорий йилнинг 2 февраль куни коронавируснинг “omicron” штамми билан касалланганди. Орадан бироз ўтиб, унинг сунъий нафас олиш аппаратига улангани ва тиббий кома ҳолатига туширилгани айтилди.

ОАВ маълумотларига кўра, сиёсатчи ўпкасининг 70 фоизи зарар кўрган, бироқ кейинчалик унинг аҳволи яхшиланган.

Владимир Жириновский собиқ совет давлатларига алоқадор турли хил тутуриқсиз провокацион фикрлар билдириши билан одамларга яхши таниш. Кўплаб экспертлар уни “Кремлнинг оғзи” деб ҳисоблайди.

Сўнгги бор у Қозоғистонда январь ойида юз берган тартибсизликлар СССР таркибида бўлган барча республикаларда содир бўлишини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

612

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг