Бинонинг сейсмик мустаҳкамлигини тасдиқловчи электрон паспортлар жорий қилинади

Жамият

image

Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан мамлакатда сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш дастури тасдиқланди.

Хусусан, қуйидаги тартибда электрон техник паспортлар босқичма-босқич амалиётга жорий этилади:

•    2021 йил 1 апрелдан – республиканинг сейсмик фаол ҳудудида жойлашган мавжуд бино ва иншоотлар, кўп қаватли турар жойларнинг сейсмик заифлигини баҳолаш учун;
•    2021 йил 1 майдан – янги қурилиши режалаштирилаётган кўп қаватли бино ва иншоотлар бўйича.

Қурилиш вазирлиги ва Фанлар академияси янгиликлар амалиётга жорий этилиши учун масъул ташкилотлар ҳисобланади. Шакллантирилган электрон техник паспортлардан сейсмик хавф прогнози мавжуд бўлган ҳолларда бинолар ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ўрганиш, содир бўлиши кутилаётган зилзилага тайёргарлик кўриш ва унинг оқибатларини бартараф этиш мақсадида фойдаланилади. 2020 йил 1 декабрга қадар бино ва иншоотларни электрон техник паспортлаштириш услубияти ишлаб чиқилади.

2021 йил охиригача:

•    минтақавий даражадаги сейсмик хавфни баҳолашнинг илмий-услубий асослари, шунингдек Ўзбекистон ҳудудининг майда масштабли сейсмик риск харитаси ишлаб чиқилади;
•    кучли зилзилаларни ўз вақтида прогноз қилиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш ҳамда тегишли профилактик чора-тадбирларни самарали амалга ошириш мақсадида майда масштабли сейсмик риск харита базасида дастурий таъминот яратилади ва аҳоли хабардорлиги доимий таъминлаб борилади.

Бундан ташқари, ушбу соҳадаги ваколатли идораларнинг ваколатлари белгиланган, соҳага оид таълимни модернизациялаш назарда тутилган, ҳуқуқ ижодкорлиги ишларига оид вазифалар топширилган. Бир қатор ташкилий-техник тадбирлар яқин келажакда ўтказилиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

сейсмик хавфсизлик

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг