Беш ҳудудда коронавирусга чалинганлар кўпайди
Жамият
−
03 Сентябрь 2020
17915Бугун, 3 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 95 нафарга ошиб, 42 635 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
66 нафари Тошкент шаҳрида;
10 нафари Тошкент вилоятида;
8 нафари Самарқанд вилоятида;
6 нафари Наманган вилоятида;
5 нафари Қашқадарё вилоятида аниқланган.
Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 77 ёшли А.М. (аёл) ҳамда Ўртачирчиқ туманида яшаган 58 ёшли Д.Д. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда Ўзбекистонда 39 883 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 2 421 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 365 нафари оғир, 176 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023