Беш ҳудудда 100 дан ортиқ одамда коронавирус аниқланди
Жамият
−
04 Сентябрь 2020
8281Бугун, 4 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 106 нафарга ошиб, 42 903 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 70 нафари Тошкент шаҳрида;
• 16 нафари Тошкент вилоятида;
• 10 нафари Наманган вилоятида;
• 7 нафари Самарқанд вилоятида;
• 3 нафари Қашқадарё вилоятида аниқланган.
Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 62 ёшли Р.Т. (аёл) ҳамда Олмалиқ шаҳрида яшаган 59 ёшли М.С. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда Ўзбекистонда 40 176 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 2 391 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 351 нафари оғир, 181 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023