Бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини берувчи ордер бериш тизими жорий этилади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2021 йил 1 июлдан нодавлат тиббиёт ташкилотларига қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланишга рухсат берилади:

  • махсус автотранспортда ташкил этиладиган “мобил тиббиёт” хизмати ёрдамида жойига чиққан ҳолда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш;
  • нодавлат тиббиёт ташкилотининг ўрта тиббиёт ходимларидан иборат “тиббий пункт”ларини ташкил этиш.

2021 йил 1 ноябргача бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини берувчи ордер бериш тизими жорий этилади.

Фармонга кўра, Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида бепул даволанишга ордерлар бериш учун жорий йилда Соғлиқни сақлаш вазирлигига қўшимча 80 миллиард сўм маблағ ажратилади. 

Вазирликда Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси ташкил этилди. 

Шунингдек, 2021 йил 1 июлдан Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси унга Врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш Республика марказини қўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этилади ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига ўтказилади. 

Палата, жумладан, тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказади ва уларга малака тоифалари беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг