Бензема “Реал”нинг 50 йиллик рекордини янгилади

Спорт 1208
image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби ҳужумчиси Карим Бензема Испания чемпионатининг 8-туридан ўрин олган “Эспаньол” билан ўйинда битта гол уришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, француз футболчиси жорий мавсумдаги илк 10 та ўйинда ўз ҳисобига 10 та гол ёздириб қўйди. Бундан ташқари, ҳужумчи 7 та голли узатма ҳам амалга оширган. Бу Мадрид клуби тарихида сўнгги 50 йилликдаги энг яхши натижа ҳисобланади. 1971 йилдан буён ҳеч бир “Реал” аъзоси гол+пас тизимида 17 очко тўплай олмаган.

Маълумот учун, Бензема “Қироллик клуби” учун фаолияти давомида 569 та ўйин ўтказган. Бу муддат ичида у голлари сонини 269 тага, ассистларини эса 151 тага етказиб олган. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзигача амал қилади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 2.8
t
×