Беларусдаги намойишлар ортидан 500 дан кўп киши ҳибсга олинди

Олам

image

Бугун, 15 ноябрь куни Беларусда ўтказилган митинглар давомида 500 дан ортиқ киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда "Весна" инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш марказига асосланиб хабар берилган. 

Бундан ташқари, Беларусь Журналистлар Ассоциацияси республикадаги бугунги норозиликларни ёритиш пайтида 16 нафар оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳибсга олинганлиги ҳақида хабар берган.

Маълумот ўрнида, Беларусда намойишлар Президентлик сайловларида Александр Лукашенко ғалаба қилган 9 август кунидан бери давом этмоқда. 

Сайловдан бир неча кун ўтиб Литвага кетган муҳолифат раҳбари Светлана Тихановская намойишларни қўллаб қувватламоқда. Хусусан, 13 октябрда Лукашенкого нисбатан "ультиматум" эълон қилган, эндиликда мамлакат Президенти Александр Лукашенко ва унинг тарафдорлари режимини жазолаш учун халқ трибунали тузилганини ва 20 декабрь куни халқ айблови билан энг катта юриш ўтказилишини маълум қилган. 

Фаррухжон Муродқулов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг