Беларусда аскар ҳарбий хизматни ташлаб, севгилисининг олдига қочиб кетди

Олам

image
0:00
0:00
download

Беларусда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган аскар ҳарбий юк автомобилини олиб, полигондан қочиб кетди. Бу ҳақда “Tut.by” хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, транспорт тезда топилган, аммо ҳарбий хизматчининг эса ҳали ҳам дараги йўқ.

Беларусь Мудофаа вазирлигига кўра, аскар севгилиси яшайдиган Полоц районига кетган бўлиши мумкин.

“Автомобилнинг ҳаракатланиш йўналиши бўйича “Қўлга олиш” режаси зудлик билан эълон қилинди. Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан биргаликда қидирув тадбирлари олиб борилмоқда”, дейилади ҳарбий департамент баёнотида.

Вазирлик хабарига кўра, ҳарбий хизматчининг устидан шу пайтгача шикоят бўлмаган. Унинг кўрсаткичлари ижобий характерга эга. Ҳуқуқбузарликка тергов ишлари доирасида тегишли баҳо берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

423

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг