Беларусь яна бир халқаро мусобақадан маҳрум қилинди

Спорт

image

Замонавий Пентатлон Халқаро Иттифоқи шу йил июнь ойида Минскда бўлиб ўтиши керак бўлган Жаҳон чемпионатини бошқа мамлакатда ўтказишга қарор қилди. Бу ҳақда иттифоқнинг расмий сайти хабар берди.

Иттифоқ Беларусдаги воқеалар ривожини диққат билан кузатиб борганликларини ва яқин вақтгача мусобақа ўтказиладиган жойни бошқа жойга кўчиришни истамаганликларини таъкидлаган. Бироқ, охир-оқибат, ижроия қўмита аъзолари чемпионатни кейинчалик бошқа мамлакатда ўтказиш ҳақида қарор қабул қилган.

“Ижроия қўмита батафсил муҳокамадан сўнг Минскдаги Жаҳон кубогини кейинги кунга қолдиришга овоз берди, мезбон мамлакатда беқарорлик мусобақа муваффақиятига таҳдид солиши мумкин”, дейди иттифоқ раҳбари Клаус Шорманн.

Шорманнинг таъкидлашича, мусобақа қолдирилишининг асосий сабабларидан бири баъзи иштирокчи мамлакатлар Беларусга спортчиларни юборишдан бош тортиши эди. Шунингдек, у Ижроия қўмита Халқаро олимпия қўмитасининг Беларусь Миллий олимпия қўмитасига қарши қўлланилган санкцияларини ҳисобга олганини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг