Беларусь клуби икки ўзбек ҳужумчисини сотиб олди

Спорт 5089
image

Беларуснинг “Энергетик-БГУ” клуби ўзбекистонлик ҳужумчилар – Бобур Абдухолиқов ва Шаҳзодбек Убайдуллаев билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди.

24 ёшли ҳужумчи Бобур Абдухолиқов “Энергетик-БГУ” билан 2021 йил якунига қадар шартнома имзолаган бўлса, Убайдуллаевнинг неча йилга шартнома имзолагани маълум қилинмаган.

Абдухолиқов шу йилнинг 19 февраль куни Украинанинг “Рух” клуби билан 3 йиллик шартнома имзолаб, ўйин амалиётига эга бўлмагани сабабли май ойида шартномасини бекор қилганди. Шундан буён собиқ клуби, Қаршининг “Насаф” клуби сафида машғулот ўтаган Бобур Беларусь чемпионатига кўчиб ўтди.

23 ёшли Шаҳзодбек Убайдуллаев бунгача Солигорскнинг “Шахтёр” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган эди. Беларусь Олий лигасида 5 ўйинда майдонга тушган форвард ҳам “Энергетик-БГУ” сафига қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу клубда ўтган мавсумда ўзбек футболчиларидан Жасур Яхшибоев, Шаҳбоз Умаров ва ижара асосида Ҳумоюнмирзо Иминов фаолият юритганди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 208
Рейтинг: 2.9
t
×