Бельгияда тошқин қурбонлари сони ортди. Аҳоли электр ва сувсиз қолган

Олам

image

Аввалроқ, Германиядаги тошқин натижасида қўшни Бельгияда ҳам қурбонлар борлиги ҳақида хабар бергандик. Мамлакат расмийлари 11 жасад топилгани ҳақида маълум қилганди.  

Бельгияда тошқин қурбонлари сони 23 кишига етган. Бу ҳақда “LeSoir” нашри хабар бермоқда. Таъкидланишича, тошқин оқибатида мамлакатда 41 минг уй электрсиз қолган. Бундан ташқари, Льеж, Намюр, Люксембург провинцияларида сувдан фойдаланиш мумкин эмас. 

Қутқарувчилар қурбонлар сони ортиши эҳтимоли борлигидан огоҳлантирмоқда. 

“Мавжуд маълумотларга кўра, ўлганларнинг аксарияти — 15 киши Льеж провинциясининг Вервье ва Пипенстер шаҳарларида қайд этилган. Умуман олганда, 23 кишининг жасади мамлакатнинг турли туманларидан топилган”, дейилган хабарда. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Германияда кучли тошқиндан ҳалок бўлганлар сони 103 кишига етган, 1300 дан ортиқ киши эса бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. 

Қайд этилишича, қидирув ва тиклаш ишлари давом этмоқда, уларга ҳарбийлар жалб қилинган. Ўнлаб турар жой бинолари вайрон бўлган, улар сув остида қолган ёки жиддий зарар кўрган. Поездлар ҳаракати тўхтатилган, магистрал йўллар тўсиб қўйилган. Рейн кемалар ўтиши учун ёпилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бельгия тошқин

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг