“Бекор қилдинг-да, ука”. Сурхондарёда ЙПХ ходимини судраб кетган ҳайдовчи қўлга тушди  

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Сурхондарё вилоятида йўл-патруль хизмати ходими автомобиль капоти устида судраб кетилгани акс этган видеолавҳа тарқалгани ҳақида хабар бергандик

Бугун, 28 сентябрь куни Республика Бош прокурори матбуот котибининг хабар беришича, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси инспекторига қаршилик кўрсатиб, автомашинада судраб кетган ҳайдовчига нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Маълумот ўрнида, воқеа жорий йилнинг 13 сентябрь куни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида содир бўлган. Сурхон соҳили маҳалласи ҳудудида ЙПХ ходими йўлнинг қатнов қисмига тўхтаган Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчисининг ёнига бориб, ўзини таништириб, тўхташ қоидасини бузганини айтган.

Шундан сўнг, ЙПХ ходими ҳайдовчидан тегишли ҳужжатларни тақдим қилишини сўраган. Бироқ, ҳайдовчи ходимнинг қонуний талабини бажармасдан, автомобилини инспекторнинг устига ҳайдаган. Ходим эса машинанинг капот қисмида осилиб қолган. Шу зайлда Lacetti тахминан 3,4 километр масофагача ҳаракатлангандан сўнг, ходим ерга қулаб тушган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

480

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг