“Bek Baraka”да дўконлар ёндими? ФВВ изоҳ берди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида жойлашган “Bek Baraka” савдо мажмуаси атрофидаги дўконларда катта ёнғин бўлаётгани айтилган видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати изоҳ берди.

Қайд этилишича, бугун, 26 июль куни соат 16:05 да Тошкент вилояти Зангиота тумани Эшонгузар қўрғони Тошкент халқа автомобиль йўли четида жойлашган трансформаторда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:13 да воқеа жойига етиб борган. Дастлаб трансформатор ҳудудий электр тармоқлари корхонаси мутахассислари томонидан электр тармоғидан узилган. Сўнг ёнғин соат 16:21 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида ён-атрофдаги бино иншоотларга зарар етмаган. Тан жарохати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. 

Хабарга кўра, ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти “Bek Baraka” савдо мажмуаси

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг