Беҳаё расмларини тарқатмаслик учун 31 ёшли аёлдан 63 млн сўм ундирган эркак ушланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Тошкент шаҳрида 31 ёшли аёлнинг беҳаё расмларини тарқатмаслик учун ундан жами 63 миллион сўм атрофида пул ундирган 25 ёшли эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 19 май куни соат 19:00 ларда 25 ёшли А.А. 31 ёшли Х.Г.нинг турли хилдаги беҳаё суратларини интернет ижтимоий тармоқларига қўйиб, обрўсизлантириб, шарманда қилиш билан қўрқитиб, Чилонзор тумани Бешқўрғон маҳалласида жойлашган автотураргоҳда 1 млн сўм пулни товламачилик йўли билан олиб, ҳодиса жойидан яширинаётган вақтида ЖҚБ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида 2020 йилнинг апрель ойидан 2021 йилнинг май ойига қадар А.А. Х.Г.нинг суратларини интернет ижтимоий тармоқларига қўйиш билан қўрқитиб товламачилик йўли билан нархи 80 млн сўмлик Lacetti русумли автуловини ишончнома асосида олгани, бундан ташқари жами 14 млн сўмлик 40 граммли тилла тақинчоқлари, 42 млн сўм ва 600 АҚШ доллар пулини товламачилик йўли билан қўлга киритиб келгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

457

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг