“BBC”нинг яна бир аъзоси клубни тарк этади

Спорт 2972
image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби президенти Флорентино Перес келаси йил ёзда Гарет Бэйлни қўйиб юборишга қарор қилди. Бу ҳақда Испаниянинг “El Confidencial” нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, Мадрид клуби 32 ёшли уэльслик футболчига шартномани узайтириш борасида ҳеч қандай таклиф бермайди. Ўйинчининг “Реал” билан тузган амалдаги шартномаси 2022 йилнинг 1 июлида ўз якунига етади. Клуб уни эркин агент сифатида текинга қўйиб юбормоқчи эмас, шу сабабли унинг трансферидан камида 20 миллион ишлаб олиш ниятида.

Маълумот учун, Бейл 2013 йилдан бери Мадрид жамоаси сафида ўйнаб келади. Футболчи ўтган мавсумни “Тоттенхэм”да ижара асосида ўтказди. У Англиядаги бир мавсумда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 2 та голли узатма амалга оширишга муваффақ бўлган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 107
Рейтинг: 3
t
×