Байден Трампнинг оқланганига изоҳ берди

Олам

image

Капитолийнинг бостириб кирилиши АҚШ тарихдаги қайғули саҳифа, Дональд Трампга қўйилган айбловларнинг моҳияти шубҳасиздир, деди Америка Президенти Жо Байден Сенатнинг собиқ давлат раҳбарини оқлаш қарорини изоҳлаб.

"Якуний овоз бериш айбдорликни тасдиқламаган бўлса-да, айбловларнинг моҳияти шубҳасиздир”, дейилади Байденнинг баёнотида.

Трамп исёнга чорловда айбланганди. Аммо Сенатда бу айблов етарлича қўллаб-қувватлашга эришолмади. Юқори палатада 57 нафар сенатор импичментни маъқуллади. Аммо ижобий қарор чиқариш учун 67 нафар сенаторнинг овози керак эди.

Байден Трампнинг импичменти учун овоз берганларнинг етти нафари республикачилар эканини эслатиб ўтган.

“Жазолаш учун қарши бўлганлар, масалан, Сенатдаги озчилик етакчиси Макконнелл Дональд Трамп “ўзи вазифасини бажармаслик” ва Капитолийдаги зўравонлик учун “амалий ва ахлоқий ташвиқотда” айбдор деб ҳисоблайди”, деган Байден.

Аввалроқ, АҚШ Конгресси Сенатидаги якуний овоз бериш жараёнида Трамп оқлангани ҳақида хабар берган эдик. Трампнинг ўзи бу жараённи “жодугар ови” деб атаб, Американинг буюк келажаги учун ҳаракатни давом эттиришга ваъда берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Жо Байден

Баҳолаганлар

261

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг